ТАНЛОВ ЯКУНЛАНДИ

Сил хасталигининг хавфи бутун инсониятга ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти. Ҳар йили дунё бўйлаб, 8 миллиондан 10 миллионгача бўлган одамларда шу касаллик кузатилган. Ер юзида 2 миллионга яқин киши ушбу хасталик қурбонига айланишмоқда.

Ўзбекистон шароитига келадиган бўлсак, мамлакатимизда бу касалликка қарши курашда бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада сил билан оғриган беморлар сони 1,5 баробар камайган.

Яқинда “Пойтахт” бизнес марказида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ОИТСга қарши курашиш маркази, Республика ДОТС маркази, “Projekt HOPE — The People to Peopple Health Foundation” фонди ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш халқаро маркази билан ҳамкорликда журналистлар учун “ОИВ, сил ва гиёҳвандлик ҳақидаги материалларни ОАВда ёритилиши” мавзусида жорий йилда ўтказилиб келинаётган семинарнинг якунловчи босқичи бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилда танлов уч босқичда бўлиб ўтиб, Республикамизнинг турли ОАВлардан ташриф буюрган юзга яқин журналистлар иштирок этишиб, танловнинг ҳайъат аъзоларига мавзуга оид бир юз элликка яқин турли кўринишдаги материаллар тақдим этишди. Ҳайъат аъзоларининг эътирофича, танловнинг бу босқичида тақдим этилган материалларнинг мазмун-моҳияти, ранг-баранглиги билан ўтган босқичдаги тақдим этилган мақолаларга нисбатан анча салмоқли.

Навбатдаги босқичда 30 га яқин журналистлар иштирок этиб, биринчи ўрин “Фермер” журналидан Шаҳрибону Имомовага, иккинчи ўрин “Туркистон — пресс” ахборот агентлигидан Манзура Бекжоновага, учинчи ўрин эса “Ангрен ҳақиқати” газетаси ходими Альмира Мустафинага насиб этди.

Танловнинг ўтказилишидан мақсад ОАВларда мавзуга оид материалларни кенгроқ ёритиб, аҳоли ўртасида бу борада тиббий саводхонликни ошириш ҳисобланади.

Моҳира АҲМАДЖОНОВА

Яна ўқинг:  Хотира хиёбони – мангу ҳаёт сабоқхонаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: