XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2012/50)

  • 7 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунининг йигирма йиллигига бағишланган тантанали йиғилишида Президентимиз Ислом Каримов маъруза қилди ва 2013 йилни “Обод турмуш йили” деб номлади.
  • 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори матбуотда эълон қилинди.
  • Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – мамлакатимиз мустақиллигининг 21 йиллиги арафасида Президентимиз Ислом Каримовнинг фармонларига мувофиқ мамлакатимиз тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидойи ва ташаббускор ҳамюртларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Конституциямиз қабул қилинганининг 20 йиллиги катта шоду хуррамлик билан нишонланаётган шу кунларда мазкур мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
  • Ўзбекистон 2013 йилда бизнес учун дунёдаги энг истиқболли 20 давлат қаторига қўшилган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлди. Бу хабарни хорижий оммавий ахборот воситалари Буюк Британиянинг таваккалчиликларни таҳлил қилиш билан шуғулланадиган Maplecroft консалтинг компанияси хулосасига асосланган ҳолда эълон қилди.

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.

Яна ўқинг:  Гимнастика барча учун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: