ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИ: ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР

Мамлакатимизда амалда бўлган таълим сиёсати ўқитувчи ва мураббийлар касбини улуғлаш, уларнинг обрў-эътиборини оширишга қаратилгандир. Таълим самарадорлигини таъминлашда педагог касб маҳорати, унинг билим ва кўникмаси муҳим омиллардан саналади. Шу сабаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар малакасига катта эътибор қаратилмоқда.

Айни вақтда халқ таълими тизимида 416188 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Ҳукуматимиз педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш бўйича изчил амалга оширилган ишлар натижасида 1992-2012 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3449 нафар устоз ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Бу ҳам бўлса ҳукуматимиз томонидан азиз устозларимизга нисбатан эътибордан далолатдир. Яна бир юксак эътибор 1 октябрнинг “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” деб эътироф этилиши ва умумхалқ байрами сифатида нишонланишидир. Шу муносабат билан жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Таълим ва тарбия уйғунлиги — баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази вакиллари иштирок этди.

Матбуот анжуманида ўтган давр мобайнида халқ таълими тизимида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил тўхталди. Хусусан, таълим мазмунини янги сифат босқичига кўтариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, информатика ва хорижий тилларни ўқитиш қуйи синфлардан бошлаб йўлга қўйилиб, тизимининг такомиллаштирилгани ҳақида сўз борди. Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаблари учун янги ўқув биноларининг қурилиши, уларнинг замонавий тарзда жиҳозланиши, уларда тарбияланаётган ёш истеъдод эгаларининг нуфузли халқаро танловлардаги муваффақиятли иштироки; болалар спортини оммалаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, янгидан-янги замонавий спорт иншоотларининг қурилиши ва жиҳозланиши; янги ўқув йили мобайнида таълим самарадорлигини оширишга қаратилган вазирликнинг истиқболли режалари ҳақида ахборот берилди.

Эътироф этиш жоизки, 2012 йилда юртимизда жами 170 та спорт иншоотларининг қурилиш-тиклаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республика бўйича жами 121 та спорт иншоотлари қурилди. 2009-2012 йилларда 175 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари қурилиб фойдаланишга топширилди. Улар замонавий ўқув қуроллари билан жиҳозланди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар бугунданоқ ўз мевасини бермоқда. Иқтидорли ёшларимиз турли нуфузли халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб, ватанимиз шуҳратини ёймоқда. Биргина 2012 йилда Республика мусиқага ихтисослаштирилган академик лицейлари ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 50 нафар иқтидорли ўқувчилари Франция, Гремания, Италия, Польша, Россия давлатларида ўтказилган нуфузли халқаро мусиқа танловларида ғолибликни қўлга киритди.

Яна ўқинг:  Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?

Шавкат ХЎЖАҚУЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги матбуот хизмати ходими

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: