ОСТОНАСИ ОЛТИН ДЕЙМАН УЙИМНИ

Оила юрт таянчи. Меҳр-муҳаббат бешиги. Мунаввар тонглар, нурафшон кунлар, осуда тунларни оила аталмиш муқаддас даргоҳда қарши олишимиз унинг ҳар бир аъзоси, фарзандлармиз билан аҳил-иноқликда умргузаронлик қилишимиз бу бизнинг тенгсиз бахтимиздир. Дарҳақиқат, юртимизда ўз ижоди билан эл назарига тушган, мухлислар қалбидан муносиб жой олган санъаткор оилалар кўп. Бугун ана шундай эътирофга сазовор бўлган ижод соҳиблари орасида Тошкент вилояти Янгийўл туман Маданият ва спорт ишлари бўлими қошидаги “Қалдирғоч” намунали анъанавий цирк жамоаси асосчиси ва бадиий раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Дарвишбек Раҳмоновлар оиласи ҳам ўз ўрнига эга.

Дарвишбек ака умр йўлдоши Мастурахон опа билан ўттиз йилдан зиёд вақт мобайнида ҳамфикр ва маслакдош бўлиб умргузаронлик қилиб келмоқда. Цирк жамоаси ташкил топишида Мастурахон опанинг ҳам хизматлари катта. “Қалдирғоч” жамоаси ташкил топганига ўттиз йилдан ортиқроқ бўлган бўлсада Мастура опа цирк жамоасининг деярли ҳамма саҳна кийимларини ўз қўллари билан бичиб тиккан.

Ушбу аҳил оилада икки қиз ва икки ўғил вояга етди. Ҳозирги кунда бу оилада шириндан-шакар набиралар кўзни қувонтириб улғаймоқда.

Яна ўқинг:  НИШОНА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: