Жамғарма фаолиятидан (2012/40)

Тошкент вилояти

жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Бекобод шаҳар Мустақиллик, Самар-қанд, Туркистон маҳаллаларининг жами 106 нафар аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 67 нафарини туғиш ёшидаги аёллар ташкил этади. Тиббий текширувлар жараёнларидан аҳолига дори-дармонлар ва буклетлар тарқатилди.

Бухоро вилояти

жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламига ногиронлик аравачалари тарқатилди.

Наманган вилояти

жамғарманинг Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Янгиқўрғон, Норин ҳамда Поп туманларининг 9 та қишлоқ ва 25 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 353 та кам таъминланган оилалардаги 2936 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Андижон вилояти

жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Оила” илмий амалий марказининг бўлимлари ҳамкорлигида “Соғлом авлод соғлом келажак” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Тиббий ижтимоий-патронаж кўчма бригадалари 9 ой давомида республика бўйича 809 та қишлоқ ва 2128 та маҳаллалардаги оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит, оила аъзоларининг, айниқса, туғиш ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмирларнинг соғлиғи ўрганилди. Бундан ташқари оилада соғлом турмуш тарзини ташкил қилиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Соғлом муҳит – инсон саломатлиги асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: