«Ой минораси» – лойиҳалар сараси

Дубайда Заабил боғининг рамзий биноси лойиҳаси бўйича танлов ўтказилди. Унда Американинг «Transparent House» компанияси ғолиб чиқди. «Crescent Moon Tower» деб номланган ушбу бино ярим ой кўринишида қурилиб, баландлиги 160 метрни ташкил этиши кутилмоқда.

Танлов шарти бўйича лойиҳа Дубайнинг замонавий қиёфасини ифодалаши, сайёҳлик, маданият ва фан соҳалари ривожига хизмат қилиши лозим.

«Transparent House» меъморларининг айтишича, мусулмон оламининг рамзи ҳисобланган ярим ой шаклидаги мазкур бино замонавий қурилиш технологиялари ва усулларини мужассам этган ўзига хос «ой минораси» бўлади.

Шунингдек, лойиҳа бўйича, бинода болалар кутубхонаси, анжуманлар зали, ресторан, очиқ томоша майдонлари ҳам қурилади.

Яна ўқинг:  Меҳнатнинг баҳоси қадр, мукофоти ишонч ва рағбат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: