Кофе ҳидининг фойдаси аниқланди

АҚШдаги Стивенс технология институти мутахассислари кофенинг ҳиди инсонлар таҳлилий иш фаолиятини яхшилашга, хусусан, чет эл бизнес мактабларига ўқишга кириш учун GMAT стандартлаштирилган қабул тестларини ечишда ёрдам беришини аниқладилар.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай таъсир плацебо самараси билан изоҳланади.

Тажрибада алгебра фанидан 10 та саволдан иборат GMAT тестидан ўтган юзга яқин талаба иштирок этди. Улар икки гуруҳга ажратилди ва биринчи гуруҳ кофенинг ҳиди остида тест синовларини бажардилар. Натижа шуни кўрсатдики, ушбу талабалар иккинчи гуруҳга нисбатан яхшироқ натижа кўрсатдилар.

Тадқиқотнинг иккинчи қисмида олимлар 200 нафар киши билан сўров ўтказди ва уларга турли ҳидлар инсон фаолиятига қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаш таклиф қилинди. Ушбу тадқиқотда иштирок этган кўнгиллиларнинг фикрича кофенинг ҳиди ҳушёрлик ва ҳаракатчанликни, шунингдек, маҳсулдорликни ошириши ҳамда турли вазифаларни бажарилишини яхшилаши лозим. Хулосага кўра, плацебо самараси турли соҳаларда асқотиши мумкин.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ва ходимларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: