Касбим – фахрим, оилам – бахтим

Болаликда барчамиз орзулар оғушида яшаймиз. Айниқса, бу даврда “Катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволга жавоб топиш жуда мушкул иш. Чунки ҳар гал “режа”лар ўзгариб боради.

Мен эса катта бўлсам, албатта онамдек ўқитувчи бўламан дердим. Волидам Сайёра Мажидходжаева пойтахтимиздаги 245-умумтаълим мактабида ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан 45 йил сабоқ берган. Ҳозир эса онажоним набиралари даврасида умргузаронлик қилмоқда.

У кишини маҳалламиздаги ёшу кекса бирдек ҳурмат қиларди. Кўча-кўйдан ўтиб қолгудек бўлса, қўли кўксида салом беришарди.

Бироз улғайгач, ота касбига меҳрим тушди. Дадам Абдумалик Мажидходжаев босмахонада узоқ йиллар раҳбар бўлиб ишлаган. У киши ҳам китоб мутолаасини севарди. Ҳар бир китобни чоп этишдан аввал синчиклаб ўқиб чиқарди. Тун ярмидан оғганда ҳам хонасидаги чироқ милтиллаб турарди.

Бир куни уйимизда шовқин кўтарилди. Онам бақириб йиғларди, бувим ёрдам истаб, ҳар ёққа чопарди. Билсам, ўшанда дадамнинг мия­сига қон қуйилган экан. Отажоним профессор Наби Мажидовнинг саъй-ҳаракатлари туфайли яна оёққа турди. Шу воқеа сабаб келажакда шифокор бўлишга аҳд қилдим. Қизиғи, шундан бошқа касбга меҳр қўёлмадим.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги кимё ва биология фанлари чуқур ўқитиладиган 81-умумтаълим мактабини 1987 йилда олтин медаль билан тамомладим. Сўнг, 1987-1992 йиллар оралиғида Тошкент давлат тиббиёт инс­титутида таҳсил олдим. Устозларим – профессор Тошпўлат Сафаров ҳамда профессор ­Ҳайдар Комиловдан соҳа сир-асрорларини чуқур ўзлаштирдим ва устозларим раҳбарлигида номзодлик диссертациясини ёқладим. Билимларимни ҳаётга татбиқ этиш, болалик орзум – беморлар дардига малҳам бўлиш, уларга ёрдам қўлини чўзишдек эзгу ниятимга етишдим.

Илк фаолиятимни 1-Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг терапевтик стоматология кафедра­сида лаборантликдан бошладим. Кейинчалик ассистент, стоматология кафедрасида доцент, Учтепа туманидаги 22-оилавий поликлиникада бош шифокор муовини, Мирзо Улуғбек тумани 1-сонли стоматологолия поликлиникаси бош шифокори лавозимларида самарали меҳнат қилдим. Ҳозирда Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори сифатида халқимизга беминнат хизмат қилиб келмоқдаман. Шунингдек, Призедент ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида ҳам таҳсил олдим. Раҳбарлик борасидаги малакамни оширдим.

Мен фаолият олиб бораётган Тошкент тиббиёт  академияси 3-клиникаси хорижнинг илғор тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Жумладан, Кореянинг Пусан университети, Ҳиндистоннинг “Зарвадова” тиббиёт маркази, Япониянинг Нагоя университети клиникаси ва яна кўплаб ҳорижий марказлар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Эришган муваффақиятларимда қайнонам ва турмуш ўртоғимнинг тутган ўрни беқиёс. Шифокорлар оиласига келин бўлганим энг катта бахтим. Яқинларим менга ишда ҳам, фарзанд тарбиясида ҳам ёрдам қўлини чўзишди.

Яна ўқинг:  Эл ишончини оқлаб

Бугун юртимизда тиббиёт тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳанинг ҳар бир йўналишида илмий текшириш институтлари ташкил этилмоқда, тармоқлар кенгайтирилмоқда. Тиббиёт ходимларининг маоши оширилгани соҳа вакиллари фаолияти самарадорлигини ортишига хизмат қилаётир. Ўйлайманки, бу борадаги ижобий ўзгаришлар келажакда тиббиёт соҳаси ривожини янги босқичга олиб чиқади.

Дилдора Рустамова,

Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси бош шифокори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: