БИЛАСИЗМИ?

“Apple” компанияси 12 сентябрь куни Сан-Францискода бўлиб ўтган тақдимот маросимида “IPHONE 5” смартфонини намойиш этди. Бу ҳақда “Лента.Ру” интернет-нашри хабар бермоқда.

Компания вице-президенти Фил Шиллернинг сўзларига кўра, қурилма “тўлиқ шиша ва алюминийдан тайёрланган” (қурилманинг орқа қисми алюминийли ҳисобланади). У ўзининг “аждодлари”га нисбатан енгил ва ингичкадир. Смартфоннинг қалинлиги 7,6 миллиметрга тенг бўлгани ҳолда, оғирлиги 112 граммдир.

Янги смартфон, “IPHONE 5”дан фарқли ўлароқ, ЛТЭ тармоқларини қўллаб-қувватлайди. “IPHONE 5”да А6 процессори ишлатилган. Шиллернинг қайд этишича, аввалги модел билан таққослаганда янгисининг самарадорлиги ва график тизими икки баробар ўсган.

Аппарат кутиш режимида, қувватлантиришсиз — 225 соат, видео томоша қилиш жараёнида — 10 соат, 3Г тармоғига уланган ҳолда сўзлашув режимида эса 8 соат давомида ишлаб туриши мумкин.

“IPHONE 5”нинг асосий камераси ажрата олиши 8 пикселга тенг. Объектив сапфир шишасидан тайёрланган. Фойдаланувчи смартфон камерасидан фойдаланган ҳолда панорамали расмлар олиши мумкин.

Яна ўқинг:  “Ақлли” эшик қулфи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: