ГАЗДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИНГ

Мана ўлкамизга куз фасли ҳам кириб келди. Ҳадемай қиш ҳам яқинлашиб кунлар совиб кетиши натижасида халқимизнинг газга бўлган эҳтиёжи янада ортиб боради. Давлатимиз тараққиёти ривожлана бориши билан барча фан ютуқлари, табиат қўйнидан топилаётган қазилма бойликлар инсонлар турмуш тарзини яхшилаш, юксалтириш йўлида ишлатилмоқда. Инсоннинг ҳаётида энг қадимги ва биринчи топилган кашфиётлардан бири оловдир. Йилдан-йилга ва асрлар давомида одамнинг оловга эҳтиёжи ортиб бормоқда.

Республикамизнинг энг чекка қишлоқ ва овулларига ҳам табиий газ қувурлар орқали етказилмоқда. Табиий газ кўп тарафлама фойдали бўлгани билан, инсонларнинг озгина эътиборсизликка йўл қўйиши боис уларга катта ташвишлар келтириши мумкин. Буларнинг олдини олиш мақсадида ёнғин хавфсизлиги хизмати доимо курашиб келмоқда. Соҳа ходимлари фуқаролар ўртасида мунтазам тарғибот ишларини ўтказишади. Аммо, ҳамма жойда ҳам газдан оқилона фойдаланиляпти деб айтиб бўлмайди. Энг ачинарлиси шуки, барча тушунтириш ишларига қарамай, табиий газдан фойдаланишда оловни назоратсиз қолдириш, уни резина шланг орқали улаб нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз воқеалар содир бўляпти.

Бундай салбий оқибатларнинг олдини олиш учун газдан тўғри ва оқилона фойдаланинг.

Ҳусниддин ЮЛДАШЕВ,

Шайхонтоҳур тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК АЁЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: