Хитойлик инженерлар сув остида вакуумли транспортни қуриши мумкин

Хитой темир йўл транспорти институти келтирган дастлабки ҳисоб-китобларга ишонадиган бўлсак, мамлакатда Hyperloop принципида ишловчи вакуумли транспортни қуриш мумкин. Энг муҳими, барча керакли жиҳозлар ва инфраструктурани ишлаб чиқиш ва ўрнатишдир. Тезюрар поездга ўтириб, Хитойдан Тайвангача 13 дақиқада етиб борса бўлади.

Элон Маскнинг ғояси хитойлик инженерларга ёққан кўринади. Америкаликларнинг панжасига панжа урмоқчи бўлган хитойлик констукторлар лойиҳасида 180 кмлик тоннел барпо этиш кўзда тутилган.

Янги поезд хитойликларнинг йўлини яқин қилади ва оғир юкларни ташишда янги имкониятлар эшигини очади. Назарий жиҳатдан унинг тезлиги соатига 2 минг км.

Қайтарамиз: бу ҳозирча лойиҳа. Аммо хитойликлар бир ишга қасд қилса, уддаламасдан қўймайди. Ҳақиқий “Гиперлуп” биринчи бўлиб Хитойда қурилиши эҳтимолини ҳам рад этиб бўлмайди.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Олимлар ер сайёрасида неча хил тирик жонзот мавжуд эканлигини аниқлашди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: