Қовоқларингиз учаяптими?

Ёхуд асаб тикларининг олдини олиш хусусида

(давоми. Боши бу ерда)

 

Асаб тикларининг турлари

Кўпчилик асаб тики деганда кўз қовоқларининг титраши, деб тушунишади. Лекин бу фикр ҳар доим ҳам тўғри, деб ҳисобланмайди. Асаб тикларининг намоён бўлишининг турли хиллари мавжуд. Улар мимик, ҳиссий, овозли ва моторик (ҳаракат)ли бўлади.

Тикнинг мимик тури энг кўп учрайди. Бу фақат юз соҳасида намоён бўлади. Кўпинча улар лаб ёки юз мушакларининг беихтиёр қисқариши, қовоқнинг асаб тиклари ҳисобланади. Яна кўп ҳолларда юзнинг мимик тури моторли варианти билан бирга кечади. Чунки бу икки хил тур жуда ўхшаш. Тикларнинг мотор вариантига қўл-оёқ мушакларининг беихтиёр қисқариши киради. Мушакларнинг тортилиши оёқларда қўллардагига қараганда камроқ учрайди. Бу вариант беихтиёр ҳаракатларни, масалан, бармоқларни чертишни ҳам ўз ичига олади. Овоз тикини одатда Туретт хасталиги билан оғриган беморда кузатиладиган камситадиган сўзлар ёки иборалар қўлланиладиган қичқириқни назорат қила олмайдиган дард билан адаштиришади.

Тикнинг овозли вариантида бемор алоҳида сўзларни айтади ёки беихтиёр гапиради. Бундан ташқари хаста одамда ўз-ўзидан пайдо бўладиган товушлар, “хур-хур” қилиш ва шунга ўхшаш одам бошқара олмайдиган товуш шакллари каби салбий ҳолатлар ҳам кузатилади. Тикнинг ҳиссий варианти дардманд кишида совуқлик, иссиқликни ёки бошқа шу каби сезгининг юзага келтиради. Бу унга танасининг ушбу соҳасини уқалаш истагини пайдо қилади. Бу ҳиссиёт ташқи шароитларга боғлиқ эмас.

Кўпинча касаллик турларининг аралашмаси мавжуд. Масалан, овозли тик мотор ёки мимик тур билан биргаликда кечади. Яна беихтиёр тортилишлар тарқалган (мушак гуруҳларини қамраб олган) ва маҳаллий (тананинг маълум бир сегментида ривожланган) бўлиши мумкин.

Бундан ташқари таърифланган бузилишнинг оддий ва мураккаб кўринишлари таснифланган. Биринчи вариантга кўра тик оддий режа бўйича бўлиб ўтади ва фақат битта мушак ёки кўпинча иккита мушакда кузатилади. Иккинчиси – ўз-ўзидан пайдо бўладиган мушакларнинг титраши маълум кетма-кетликда содир бўлади. Келиб чиқишига кўра тик ирсий, бирламчи ва иккиламчи деб таснифланади. Шунингдек, кўпинча ўз-ўзидан ўтиб кетадиган транзитор, яъни, вақтинчалик тик бузилишлари қайд этилган. Назоратсиз мушакларнинг тортилиши қисқа вақтда кузатилади. Бундан ташқари улар бир ой ёки ундан кўп вақт давомида ҳар куни учраши мумкин. Аммо ушбу дарднинг жами давомийлиги бир йилдан ортиқ бўлмайди.

Яна ўқинг:  Чапақай болаларни ўнг қўлга мажбурлаш мумкинми?

Транзитор тиклардан кўра камроқ, аммо Туретт синдромига қараганда тез-тез учрайдиган сурункали мотор тиклар ҳам мавжуд. Ушбу турдаги тортишишларни аниқлаш учун спазм(тортишиш)лар икки йил давомида кузатилиши ва ҳар бир эпизод 90 кундан ортиқ давом этиши керак.

 

Асаб тикларининг белгилари

Бу касаллик асосан ўз-ўзидан пайдо бўладиган мушакларнинг қисқариши билан намоён бўлади. Бундан ташқари одам қанча матонат билан беихтиёр тананинг айрим аъзоларининг қисқаришига халақит бермоқчи бўлса янада шунча кучли мушак тўқималари қисқаради. Асаб тизимини онгли равишда бошқариш имконияти бўлмаса-да, баъзи шахслар ўз иродаларининг кучи билан мушаклар қисқаришининг амплитудасини заифлаштиришга қодир бўлишади. Гиперкинезия (мушаклар ҳаракатининг кучайиши) гипертензия (қон босимининг ошиши) ортиши билан кучаяди. Мушакларнинг титраши ҳатто, бошқаларга сезилади. Тик бузилишининг клиник белгилари шикастланишга олиб келадиган соҳадан келиб чиқади. Тик бузилишининг клиник белгилари тортилиш ривожланган соҳадан келиб чиқади.

 

Овоз пайларининг зарарланиши қуйидаги белгиларни келтириб чиқаради:

Асаб тикларининг пайдо бўлиши тананинг нафасни ростлашга муҳтож эканлиги ҳақида маълумот берадиган муҳим белгидир. Шунинг учун беморда назоратсиз тортилиш содир бўлганда биринчи навбатда кундузги кун тартибини қайта кўриб чиқиш зарур. Баъзи хона ичидаги дим ҳаволи жойларда ёки ёпиқ жойлардаги фаолият турларини инсон имкон қадар очиқ ҳавога кўчириши ҳамда дам олиш учун қўшимча вақт ажратиши лозим. Шунингдек, бемор меҳнат муҳофазаси тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиши, мунтазам жисмоний машқларни бажариши, тунги ишлардан ва ортиқча ишлардан дардманд одам ўзини эҳтиёт қилиши шарт. Компьютерда ўтириш ҳамда беморга телевизорни томоша қилишни чегаралаш керак.

Бир неча кун давомида уйқусизлик тананинг руҳий зўриқишга таъсирчанлигини оширади. Бемор асаб тизимининг мослашувини пасайтиради. Натижада унда тажовузкорлик ва безовталик сабаб пайдо бўлади. Узоқ давом етган уйқусизлик асаб тизимига катта зарар етказади. У ўз навбатида кўпинча асаб тикининг ошиши билан намоён бўлади. Ушбу оғриқли безовталикдан беморнинг халос бўлишининг энг яхши усули – денгиз тузидан ванна қабул қилишдир. Бундан ташқари ифорлар билан даволаш ҳамда очиқ ҳавода сайр қилиш ажойиб самара беради.

Таъкидлаш жоизки, асаб тикидан азоб чекаётган шахслар учун оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир. Кўп ҳолларда атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлаши, уларнинг ғамхўрлиги ва тушуниши назорат қилинмайдиган мушакларнинг титрашидан хаста одамнинг тезроқ халос бўлишига ёрдам беради.

Яна ўқинг:  Гўзаллик деб, соғлигимиз қурбон бўлмасин!

 

Ёқутхон МАЖИДОВА,

Тош ПТИ Неврология, болалар неврологияси, тиббий генетика кафедраси мудири,

тиббиёт фанлари доктори,

 

Севара ЖАББОРОВА,

Мадина АЛИМОВА,

кичик илмий ходимлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: