Ўсмир қизлар тиббий кўрикдан ўтди

«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармасининг Тиббий-ижтимоий маркази, Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда 42-умумтаълим мактаби ўқувчи қизлари чуқур тиббий текширувдан ўтказилди.

Тиббий кўрик давомида ўқувчи ёшларга «Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари», «ОИВ ва ОИТС ҳақида», «Репродуктив саломатлик» каби мавзуларда замонавий мультмедия технологияларидан фойдаланган ҳолда маърузалар ўқиб эшиттирилди ва видеороликлар намойиш этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш, ўсмир қизлар ўртасида учрайдиган патологик ҳолатларни эрта аниқлаш ва уларни ўз вақтида соғломлаштириш ишларини олиб бориш, ёшларнинг тиббий маданиятини оширишдан иборатдир.

Тадбир сўнггида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб олдилар.

Яна ўқинг:  Озод юрт болалари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: