Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Илм – эзгу, умр кўзгудир

03.10.2013
25 марта ўқилди
Илм – эзгу, умр кўзгудир

Киши бирор ишни муҳим деб билса ва унга керакли эътибор берса, қалби ўша иш учун ҳозир бўлади. Агар унга ўз умрининг бебаҳо йилларини бахшида этса, бу мурод ўз ижобатини топмай қолмайди. Инсон ана шу тутган йўли орқали чин бахтга эришади.

Тошкент Тиббиёт Академияси, Болалар стоматологиясининг ортодонтия бўлимида кўп йиллардан буён самарали фаолият олиб бораётган тиббиёт фанлари доктори, профессор Саидаълохон Эшонхонов ҳам ўзи танлаган касби орқали бахт қўрғонини бунёд эта олган инсонлардан бири, десак муболаға бўлмайди.

Эшонхоновлар хонадонининг тўнғич ўғли – Саидаълохон мактабни тугатгач, 1964 йилда Й.Охунбобоев номидаги тиббиёт билим юртининг тиш даволаш бўлимини имтиёзли диплом билан тамомлаб, ўша йили собиқ Тошкент давлат тиббиёт институтининг стоматология факультетида ўқишни давом эттиришга қарор қилди.

Қисмат – тасодифдан эмас, танловдан яралади деганларидек, Саидаълохон Эшонхонов бежиз ўз тақдирини ана шу соҳа билан туташ билмаган. Зеро, унинг отаси – Муртазохон Эшонхонов ҳам ўз даврида қўли енгил, тажрибали шифокор бўлиб, у кишини ҳали-ҳануз Зангиота туманида “Кўктерак Луқмони” дея илиқ сўзлар билан хотирлашади. Отасининг ўз ишига бўлган масъулияти ҳамда жонкуярлиги С.Эшонхоновни ота касбини танлашига туртки бўлди. Институтни тамомлагач, Ўрта Осиё Педиатрия институтининг анатомия кафедрасида, сўнгра Тошкент Тиббиёт Академияси (аввалгиТошкент давлат тиббиёт институти)нинг жарроҳлик стоматология клиникасида шифокор бўлиб, ўз малакасини ошириб борди. С. Эшонхонов иш фаолияти давомида илмий изланишлар олиб бориб, 1988 йилда Москва шаҳрининг Марказий стоматологик илмий текшириш институтида "Туғма лаб ва танглай кемтикли болаларда ингичка ичакнинг морфофункционал ҳолати" мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади. Изланишлар самараси ўлароқ шу соҳада иккита илмий кашфиёт учун патентни қўлга киритди. Европа ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг илмий нашрларида ўзининг қирқдан ортиқ илмий мақолалари билан иштирок этиб, ўзбекистонлик шифокорларнинг тиббиёт соҳасидаги салоҳиятини намоён этмоқда. Ўз изланишларини чуқурлаштирган ҳолда 2010 йилда "Лаб ва танглайи туғма нуқсонли болаларни эрта ва комплексли даволаш усули" бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ҳозирги кунда у Тошкент Тиббиёт Академиясида болалар стоматологиясининг ортодонтия бўлимида бўлажак ёш соҳа мутахассисларига билим бериш билан бирга, республикамизнинг чекка ҳудудларидан шифо истаб келган беморлар дардига малҳам бўлмоқда.

"Касб хазинадир, уни топа билмоқ лозим", – дейди алломлардан бири. Ҳақиқатан ҳам, инсон ўзи танлаган ҳалол касб-кори орқали эл-улус орасида ҳурмат-эътибор қозонади. Устоз профессорнинг танлаган касби ортидан топган бойлиги бу унинг ўзгаларга нафи тегиш бахти ва этагидан тутган шогирдларидир.

Устоз-олим рафиқаси Мелисланахон Эшонхоновалар билан биргаликда тарбиялаб вояга етказган фарзандлари – Лаълихон, Саид­орифхон, Саидмуродхонлар ҳам авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касбни азиз билиб, шифокорликка меҳр қўйиб, у орқали бахт қўрғонини бунёд этиб келмоқда.

Теглар:#2013/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.2024222
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.202457
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023289
Семизлик аёллар умрини қисқартирадими?Саломатлик

Семизлик аёллар умрини қисқартирадими?

«Семизлик аёлларнинг энг асосий қотили ва унга қарши курашга давлат миқёсида эътибор қаратиш зарур». Британиялик шифокор Селли Девис махсус тадқиқот натижасида чиқарилган ҳисоботда

03.06.2023224