Бир умрга ёрқин табассум

Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси, Тошкент давлат стоматология институти ҳамкорликда ва “COLGATE” компанияси кўмагида пойтахтимизда “Бир умрга ёрқин табассум” халқаро болалар дастури иш бошлади.

Ушбу лойиҳа болаларда ёшликдан оғиз бўшлиғини тўғри парвариш қилиш борасида мустаҳкам кўникма ҳосил қилишга қаратилган тадбирлар мажмуини ўзида ифодалайди.

Афсуски, бугун юртимизнинг бир қанча минтақасида яшовчи болалар тишларининг зарарланиш даражаси жуда юқори – 97 фоизгача. Ушбу дастурнинг мақсади ҳам ёш авлод орасида стоматологик касалликларнинг олдини олиш, уларга оғиз бўшлиғини тўғри парвариш қилиш кўникмасини сингдириш, оилаларнинг стоматологлар билан мунтазам ҳамкорлик қилиши учун пойдевор яратишдан иборат.

Дастур доирасида пойтахтимизнинг 11 та туманидаги 284 та умумтаълим мактабининг 1-4 синфида таҳсил олувчи 200 минг нафарга яқин болага тиш парваришига оид санитария-гигиена қоидалари ҳақида дарслар ўтказилиб, ҳар бир ўқувчига тиш чўткаси, тиш пастаси ва тиш тозалаш календари ҳамда ота-оналар учун эслатма флаерлари тарқатилади.

Шоҳинур МИРЗАЕВ

Яна ўқинг:  Юрт тимсоли

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: