ГЎЗАЛЛИК ВА САЛОМАТЛИК АЙЁМИ

Мустақиллик йилларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳоли орасида жисмоний маданиятни шакллантириш, хотин-қизлар, болалар ўртасида ҳамда оилавий спортни ривожлантириш, қишлоқ жойларида спортни янада оммалаштириш, аёл мураббийларни рағбатлантириш борасидаги ислоҳотлар амалда ўз аксини топмоқда.

Хабарингиз бор, ўтган йили ўзбекистонлик гимнастикачиларимиз юртимиз байроғини кўкларга кўтариб, халқаро чемпионатларда зафар қозониб қайтдилар. Ҳозирда асосий терма жамоамиз 2013 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик кўришмоқда.

Юртбошимизнинг ташаббуси билан тобора кенг кўлам касб этаётган “Соғлом она – соғлом бола” тамойиллари асосида хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланиши учун барча шароит яратилганлиги ушбу ғалабаларнинг асосини ташкил этади десак муболаға бўлмайди. Бугун юртимизда 2 миллион нафарга яқин хотин-қиз жисмоний тарбия ва спортга жалб этилган. Улар орасида, айниқса, бадиий ва спорт гимнастикаси, акробатика, трамплин, замонавий рақс ва фитнес машғулотларини ўзида бирлаштирган гимнастрада спорти тобора оммалашмоқда. Ушбу спорт турлари бўйича кўплаб мусобақа, фестиваль ва спартакиадаларнинг ташкил этилаётгани бунда муҳим омил бўлаётир.

Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Гимнастика федерацияси ва Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида “Гимнастика барча учун” Ўзбекистон очиқ чемпионати ташкил этилди.

“Универсал” спорт саройида ўтказилган анъанавий “Гимнастика барча учун” Ўзбекистон очиқ чемпионатида 500 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун баҳслашди. Улар орасида мактаб ва коллеж ўқувчилари билан бир қаторда уй бекалари, корхона ва ташкилот ходимларининг ҳам борлиги мамлакатимизда спорт аҳолининг барча қатлами ўртасида кенг оммалашаётганини намоён этди.

Икки кун давом этган ушбу мусобақада композициясининг мазмун-моҳияти, ижро маҳорати, иштирокчиларининг рақс ва гимнастика элементларини бажариш қобилияти билан ажралиб турган Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё ва Жиззах вилоятлари жамоалари турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритди. Мусобоқа дастурида бу йил илк маротаба турли вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасидаги баҳслар ташкил этилиб унда, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ходимлари биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақанинг кенг кўламда ўтказилгани Юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор самараси аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига интилиш кучайиб бораётганидан далолатдир.

Яна ўқинг:  ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ

Наврўз НОРБОБОЕВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: