Қариликни секинлаштирувчи модда

Миннесота университети тиббиёт мактаби мутахассисларининг қайд этишича физетин бирикмаси ёши улуғ кишиларга тавсия этилади.

Бу флавоноид бўлиб, у мева ва сабзавотларда мавжуд бўлади. Айниқса, физетин ертут (қулупнай)да кўп учрайди. Шунингдек, у хурма, олма, шафтоли, киви, узум, пиёз, бодринг ва помидор таркибида ҳам бор.

Маълумки, организмнинг қариши билан танада зарарланган ёки ишдан чиққан ҳужайралар тўплана бошлайди. Ўз навбатида вужуд бундай ҳужайраларни нобуд этиш механизмини фаоллаштириш ёки уни иммун тизими ихтиёрига топшириш орқали тозаланади. Бироқ, кекса ёшдагиларнинг иммун тизими нуқсонли ҳужайралардан самарали фориғ бўлиш кучига эга эмас. Натижада улар тўпланади, яллиғланишни ривожлантиради, саратон хавфини кучайтиради.

Физетин эса қариган, шикастланган ҳужайраларнинг кўпайишига йўл қўймайди. Олимларнинг фикрича ушбу бирикма кексалик даврида шифобахш таъсирга эга.

Бирикманинг қанча миқдорда доимий истеъмол қилиниши мутахассислар томонидан ҳали аниқланмаган.

 

Д. АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Қандала қандай зараркунанда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: