Чавандозларимиз – Марказий Осиёда етакчи

Тошкент вилоятида от спорти бЎйича жаҲон кубогининг Марказий Осиё лигаси III саралаш босҚичи бЎлиб Ўтди

Халқаро от спорти федерацияси шафелигида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз От спорти федерацияси томонидан юртимизда от спортини янада ривожлантириш, чавандозларимизнинг тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақада эллик нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида от спорти ҳам жадал равнақ топмоқда. Бу жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси III саралаш босқичи мусобақаларида ҳам яққол намоён бўлди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Аллюр» от спорти клубида ўтказилган жаҳон кубоги саралаш босқичи –гран-при баҳсларида қатнашган тажрибали чавандозимиз Умид Комилов 140 ва 160 сантиметр баландликдаги тўсиқларни 88,81 сонияда забт этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Энди спортчимиз 2014 йили бўлиб ўтадиган от спорти бўйича жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этади. Қолган совринли ўринлар ҳам спортчиларимиз – Мирзоҳид Мусаев ва Ғайрат Назаровга насиб этди.

Марказий Осиё лигаси доирасида ташкил этилган расмий мусобақа – «Ҳамдўстлик кубоги» жамоавий баҳсларида Даврон Рўзимуҳаммедов, Мирзоҳид Мусаев, Беҳзод Қурбонов ва Аваз Абдуҳакимовдан иборат терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди.

Шахсий биринчиликда ҳам ҳамюртларимиз муваффақиятли қатнашди. Баландлиги 140 ва 145 сантиметрли тўсиқлардан от сакратиш бўйича чавандозларимиздан Беҳзод Қурбонов, Аваз Абдуҳакимов, Мирзоҳид Мусаев, Оқил Собиржонов ва Даврон Рўзимуҳаммедов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. 130 ва 135 сантиметр баландликдаги тўсиқларни забт этишда Аваз Абдуҳакимов ва Темур Содиқов ғолиб бўлди.

Мусобақа доирасидаги яна бир мусобақа – 14 ёшгача бўлган болалар баҳсида Абдулазиз Собиржонов биринчи, қирғизистонлик Комил Собитов иккинчи ва яна бир иқтидорли спортчимиз Абдушукур Собиржонов учинчи ўринни эгаллади.

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири

Яна ўқинг:  “ТАРВУЗ НОН”ГА НИМА ДЕЙСИЗ?!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: