Тошкент вилоятида от спорти бЎйича жаҲон кубогининг Марказий Осиё лигаси III саралаш босҚичи бЎлиб Ўтди
Халқаро от спорти федерацияси шафелигида Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз От спорти федерацияси томонидан юртимизда от спортини янада ривожлантириш, чавандозларимизнинг тажриба ва маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақада эллик нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида от спорти ҳам жадал равнақ топмоқда. Бу жаҳон кубогининг Марказий Осиё лигаси III саралаш босқичи мусобақаларида ҳам яққол намоён бўлди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от спорти клубида ўтказилган жаҳон кубоги саралаш босқичи –гран-при баҳсларида қатнашган тажрибали чавандозимиз Умид Комилов 140 ва 160 сантиметр баландликдаги тўсиқларни 88,81 сонияда забт этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Энди спортчимиз 2014 йили бўлиб ўтадиган от спорти бўйича жаҳон кубогининг финал босқичида иштирок этади. Қолган совринли ўринлар ҳам спортчиларимиз – Мирзоҳид Мусаев ва Ғайрат Назаровга насиб этди.
Марказий Осиё лигаси доирасида ташкил этилган расмий мусобақа – "Ҳамдўстлик кубоги" жамоавий баҳсларида Даврон Рўзимуҳаммедов, Мирзоҳид Мусаев, Беҳзод Қурбонов ва Аваз Абдуҳакимовдан иборат терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди.
Шахсий биринчиликда ҳам ҳамюртларимиз муваффақиятли қатнашди. Баландлиги 140 ва 145 сантиметрли тўсиқлардан от сакратиш бўйича чавандозларимиздан Беҳзод Қурбонов, Аваз Абдуҳакимов, Мирзоҳид Мусаев, Оқил Собиржонов ва Даврон Рўзимуҳаммедов ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди. 130 ва 135 сантиметр баландликдаги тўсиқларни забт этишда Аваз Абдуҳакимов ва Темур Содиқов ғолиб бўлди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортТошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади
Жорий йилнинг 3 апрели ўзбек бокс спорти тарихига янги саҳифа бўлиб кирмоқда. Яъни, шу куни Тошкент шаҳри профессионал бокс бўйича халқаро йирик жанг оқшомига мезбонлик қилади. "Ҳу
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
