Дорилар имтиёзли рецепт асосида кимларга бепул берилади?
Ўзбекистонда тегишли рўйхатга асосан дори воситалари имтиёзли рецепт асосида бепул бериладиган шахслар бор.
Қуйидаги шахсларга тегишли рўйхатга асосан дори воситалари даволовчи шифокор томонидан ёзилган имтиёзли рецепт асосида бепул берилади:
- онкологик касалликларга чалинганлар;
- сил касаллигига чалинганлар;
- мохов касаллигига чалинганлар;
- эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;
- руҳий касалликларга чалинганлар;
- ОИВ касаллигини юқтирганлар;
- юрак клапанини протезлаш ва тана аъзоларини кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;
- ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
- 1941–1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, ҳамда Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар, байналмилалчи жангчилар;
- ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.