
Ўзбекистонлик спортчи Садриддин Сайматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган каратэ бўйича жаҳон премьер-лигасининг учинчи босқичида тенгсиз эканини исботлади.
Дубайда ўтган мусобақада Сурхондарёлик ўн тўққиз ёшли иқтидорли спортчи Садриддин Сайматов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. У вазни 60 килограммгача бўлган каратэ усталари ўртасидаги беллашувларда грузиялик Давид Тикебучава, эронлик Беҳнам Маҳдавий, швециялик Даниел Баркелайнд, россиялик Степан Ефименко, италиялик Анхело Кресцензо, туркиялик Эрай Самдан ва Айкут Каяни енгиб, биринчи ўринни эгаллади.
Жаҳон премьер-лигаси беш босқичдан иборат бўлиб, мусобақаларга Париж, Роттердам, Дубай, Работ ва Лейпциг шаҳарлари мезбонлик қилади. Мазкур босқичлар спортчилар учун 2020 йили Японияда бўладиган Олимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколарини бериши билан аҳамиятлидир. Мусобақалар кумитэ – яккама-якка беллашув бўйича ўнта ва ката – кўргазмали чиқиш бўйича тўртта вазн тоифасида ўтказилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
