Бу касб фидойиликни талаб этади

– Ёш авлодни билимли, салоҳиятли ҳамда баркамол шахслар этиб тарбиялаш кўп жиҳатдан фидойи ўқитувчи ва мураббийларга боғлиқ. Шу боис ҳам халқимиз азал-азалдан устозларга юксак эҳтиром кўрсатиб келган.

30 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бу касб инсондан жуда катта сабр-тоқат, матонатни ва фидойиликни талаб этади. Агар устозда ана шу сифатлар бўлмаса, танлаган соҳасида муваффақиятга эриша олмайди. Энг асосийси, ўқувчилар меҳрини, ишончини қозона олмайди.

Жорий йилнинг 15 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатга асосан 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг қарор билан тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.

Ота-оналарга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида тижорат банкларига аҳоли томонидан мактаб формаларини харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш тавсия этилди.

Ўқувчиларнинг салоҳиятига, қизиқишига ва фанларни ўзлаштиришига қараб ихтисослаштирилган синфлар очилди. Болалар ўзлари қизиққан фан тўгаракларига боришлари мумкин. Шунингдек, педагог кадрларнинг машаққатли меҳнатларини ҳисобга олиб, устозларни муносиб рағбатлантириш, ўқитувчиларнинг маошларини ошириш, уларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш бўйича Президентнинг “Ёшларни маънавий-ахлоқий, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу каби юксак эътибор ўқувчиларни чуқур билим олишга, биз педагогларни эса янада куч-ғайрат билан меҳнат қилишга ундайди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча устоз-мураббийларни, ўқувчиларни Истиқлол байрами, қолаверса, янги ўқув йили бошланиши билан самимий муборакбод этаман.

 

Инобат ҲАСАНОВА,

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Отамнинг ўгитлари”дан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: