Учар автомобиль

“KittyHawk” компанияси мутахассислари ҳавода учадиган автомобиль прототипини яратдилар. Ушбу учар қурилма “Flyer” деб номланиб, ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.

Келажакда у ҳамма сотиб олиши мумкин бўлган транспорт воситасига айланиши мумкин.

“Flyer” ўнлаб электр двигателлари ва парракларига эга. У ҳавода ўзини автоматик тарзда барқарор тутади. Бу эса машинани иккита джойстик ёрдамида енгил бошқариш имконини беради. “Flyer” понтон билан жиҳозланган бўлиб, бу унга самолёт-амфибия хусусиятини беради.

Учиш аппаратининг аккумулятор қуввати 20 дақиқа фаол ишлашига етади. Айни вақтда Flyerнинг учиш баландлиги 3 метр билан чекланган. Тезлиги эса соатига 30 километрни ташкил этади. “Kitty Hawk” компаниясининг бош директори Себастьян Труннинг фикрича яқин келажакда машина соатига 160 километргача тезлашиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг ишонтиришларича ушбу учиш воситасини бошқариш учун жиддий тайёргарлик шарт эмас, бир соатлик машғулот кифоя қилади. Чунки, у моҳиятан катта квадрокоптер ҳисобланади. Фарқи шундаки, учувчи ерда эмас, балки машинани ичида бўлади.

 

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Консерваланган маҳсулот асло заҳарга айланмасин!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: