Ўзбекистонлик болалар яратган робот

Хитойда “Андижон полкаси” рақсини ижро этди

 

 Жорий йилнинг 15-17 август кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Робототехника бўйича халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция доирасида мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг робототехника лойиҳалари танлови ҳам ташкил этилди. Танловда жаҳоннинг 20 дан зиёд мамлакатидан 350 нафардан ортиқ бола иштирок этиб, ўзбекистонлик Ситора Исламова (2006 йилда туғилган) ва Артем Долгановскийлар (2012 йилда туғилган) “Ижод” йўналишининг “Шаҳар” номинациясида олтин медал ва “Олтин совға” кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик иштирокчиларнинг “Робот-официант”и меҳмонларга ўзбек замини ноз-неъматлари ва ширинликларини етказиб бериш маҳоратини кўрсатган бўлса, иккинчи робот “Андижон полкаси” рақсини ижро этиб, йиғилганлар эътирофига сазовор бўлди. Ҳайъат аъзолари баҳолашда креатив дизайн, роботнинг барқарорлиги, буйруқларни аниқ бажариш қобилияти каби мезонларга таянди. Шуни қайд этиш жоизки, ўзбекистонликлар танловда иштирок этган Марказий Осиё минтақасидан ягона жамоа ҳисобланади.

Хитойдан қайтиб келган Ситора Исламова ва Артем Долгановскийлар жорий йилнинг 30 ноябрь 1 декабрь кунлари Таиландда ўтказиладиган Нейротехнологиялар ва робототехника бўйича халқаро танловга тайёргарлик ишларини бошлаб юборган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоага барча зарур шароитларни яратиш ишларини олиб бормоқда.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Турин политехника университетида болалар боғчалари тарбиячилари ва педагоглар учун робототехника курслари ташкил қилиб келмоқда.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Билимдон бола қандай тарбияланади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: