13 нафар бола Германияда даволаниб қайтди
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бемор болаларни мамлакатимиз ва хориж клиникалари ҳамда тиббиёт марказларида соғломлаштиришга кўмаклашиш бўйича тиббиёт дастурларини амалга ошириб келмоқда.
Куни кеча фонд ва “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти кўмагида Германияга юборилган 13 нафар бола даволаниб, юртимизга қайтди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида уларни кутиб олиш маросими ўтказилиб, унда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди мутахассислари, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.