Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилишга рухсат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 августдаги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига этил спиртини олиб келишни ва унинг транзитини тақиқлаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш киритилди.

Эндиликда Ўзбекистон ҳудудидан этил спиртини транзит қилиш мумкин. Бунинг учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йил 15 майдан Ўзбекистон божхона ҳудудига этил спиртини транспортнинг барча турлари билан олиб келиш тақиқланиб, транзит қилиш учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш тартиби жорий этилган эди.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда талабалар ўртасида математика бўйича халқаро олимпиада ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: