Қайси хорижий давлатларда даволаниш арзонроқ?

Тиббий туризм деганда, одамларнинг бирор давлатга тиббий муолажа олиш ёки даволаниш учун саёҳат қилиши тушунилади. Ўтмишда туризмнинг бу тури шароити юқори одамларнинг ривожланган мамлакатлардаги тиббиёт марказларига даволаниш учун сафарга боришида намоён бўлиб келганди. Лекин ҳозирги кунда бунинг аксини кўриш мумкин. Яъни, даволаниш арзонроқ бўлгани учун ривожланган давлатларнинг фуқаролари ривожланаётган давлатларга саёҳат қилмоқда.

Тиббий туризмда кўпинча жарроҳлик амалиёти, хусусан, косметик, ёинки тишларни даволашга талаб катта. Умуман олганда, тиббиёт имкониятлари қаерда яхши йўлга қўйилмаган бўлса ва даволаниш учун керакли шароитлар бўлмаса, ўша ерда яшовчи беморлар (чўнтагига қараб), тиббиёти ривожланган жойларга боришга ҳаракат қилиши турган гап. Бундан ташқари, бу ерда мақсад фақат даволаниш бўлиб қолмайди. Улар албатта, шаҳар айланишни, у ердаги миллий таомларни тановул қилишни ҳам кўнглига тугиб қўяди. Бу эса, табиийки, уларнинг руҳиятига яхши таъсир қилиб, даволаниш кўнгилдагидек кечишига замин яратади.

Тиббий туризми ривожланган давлатлар

Энди бутун дунё бўйича машҳур тиббий саёҳат манзилгоҳлари ҳақида маълумот бериб ўтсак.

Ҳозирги пайтда кўплаб одамлар даволаниш мақсадида бораётган мамлакатлар АҚШ, Ҳиндистон, Исроил, Туркия, Жанубий Корея, Мексика, Иордания, Таиланд, Коста Рика, Сингапур, Малайзия, Эквадордир.

Косметик жарроҳлик амалиёти олиб бориладиган асосий давлатлар эса Аргентина, Боливия, Бразилия, Коста Рика, Куба, Эквадор, Мексика, Туркия, Таиланд ва Украина.

Исроил

Европа, айниқса, МДҲ давлатларидан ва АҚШ, Австралия, Миср, Жанубий Африкадан кўплаб бемор сайёҳларни қабул қилувчи Исроил тиббий туризми билан дунёга донг таратган. Биринчидан, бу давлатдаги тиббий даволаниш бошқа ривожланган давлатларга нисбатан арзон, тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатувчи ходимлар эса беморларга жуда яхши муносабатда бўлишади. Сайёҳлар Исроилга кўпинча, жарроҳлик амалиётини ўташ, жумладан, чаноқ, қовуқ суяклари трансплантацияси (одам аъзоларини кўчириш), юрак жарроҳлиги, катетеризация, онкология ва неврология, ортопедия, машина автоҳалокатида жабрланганлар реабилитацияси мақсадида боришади. Исроилда ортопедия йўналишидаги даволаниш харажатлари АҚШга қараганда икки марта арзон. Маълумотларда келтирилишича, 2014 йилда Исроилга 50 000 турист даволаниш учун ташриф буюрган. Сайёҳлар, шунингдек, Исроилдаги Ўлик денгиз ва Киннерет кўлида жойлашган соғломлаштирувчи курортларга келишни ҳам хуш кўришади.

Таиланд

Аҳолини соғломлаштириш вазирлигининг тиббий туризмдаги ўрни катта. Ҳукуматнинг ўзи фуқаролар учун соғломлаштириш дастурларини ишлаб чиққан. Хорижлик сайёҳлар бу ерга очиқ юрак жарроҳлиги, жинсий жарроҳлик мақсадида келишади. 2015 йилга келиб, бемор сайёҳларнинг улуши 2,81 миллионни ташкил қилган. Таиланд тиббий туризми ҳар йили юқори суръатлар билан ривожланаётган давлатлар таркибига киради.

Яна ўқинг:  Халқ саломатлиги йўлида ҳамкорлик

Эрон

Форслар юртида Гепатит Б ва Гепатит C вируси инфекцияларига чалинган беморларни даволашда яхшигина тажриба сақланиб қолинган. Бу ноёб тажриба Ўрта Шарқ мамлакатларидан келувчи беморларнинг дардига малҳам бўлишга хизмат қилиб келмоқда. 2012 йили Эронга 30 000 сайёҳ даволангани келган бўлса, бу кўрсаткич 2015 йилда деярли 200 000 нафарни  ташкил қилди.

АҚШ

Тиббиёт туризми нуқтаи назаридан олиб қараганда, Америка давлатларига сайёҳларнинг келиши, АҚШдан бошқа давлатларга даволаниш мақсадида борувчилар сонидан камроқни ташкил этади. Бунга биринчи навбатда, АҚШ ёки Мексикада тиббий хизмат нархининг жуда юқорилигини айтиш мумкин. Интернетдаги маълумотларга кўра, 2017 йил 2 октябрь ҳолатига кўра, 1 400 000 америкалик фуқаро АҚШдан бошқа давлатларга даволаниш ниятида сафар қилган.

Ҳиндистон

Ҳиндистон тиббиёт туризм манзилгоҳи сифатида Осиёда Таиланддан кейин 2 ўринда туради. Ченнай шаҳри “Ҳиндистон соғломлаштириш шаҳри” сифатида тан олинган бўлиб, мамлакатга келувчи сайёҳларнинг 45 фоизи ва маҳаллий аҳолининг 40 фоизини ўзига жалб қилади. Ҳиндистоннинг тиббий туризми ҳали келажакда янада юқори чўққиларга эришиши кутиляпти. Чунки, бу ерга Америка ва Европа давлатларидан даволаниш учун келувчи туристлар сони йилдан йилга ошяпти. Бунинг сабаби оддий: тиббий муолажалар ва даволанишларнинг нархи арзон. Тиббий туризм бўйича чет элликлар Ҳиндистонга косметик жарроҳлик, бариатрик жарроҳлик, тизза бўғимларини кўчириш, жигар трансплантацияси ва саратон касалликлари бўйича саёҳат қилишади.

Туркия

Туркияда мавжуд тиббий даволанишлар нархи ғарбий Европанинг бошқа мамлакатларига қараганда нисбатан арзон бўлгани учун  ҳар йили минглаб одамлар Туркияга бориб даволанишни афзал билади. Туркия, асосан, сочларни кўчириш жарроҳлик маркази сифатида намоён бўлиб бормоқда.

 Facebook

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: