Тарғибот ишлари натижа бермаса…

Энди “Жиноят ҳақиқати ва адолат” тизими ишлайди

 

Ўтган йил мамлакатимизда жиноятлар 2016 йилга нисбатан 16 фоизга, жорий йилнинг 6 ойида эса, ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 39 фоизга камайган бўлса-да, жиноятчиликнинг айрим турлари, жумладан, қасддан одам ўлдириш, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, босқинчилик, ўғрилик ва фирибгарлик каби ҳуқуқбузарликлар сони ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Ўзингиз айтинг: бу ҳолат юрт равнақини ўйлаган кишини ташвиш солмай қўядими?

Энг асосийси, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, илдизига етиш ва жиноят учун жазо муқаррарлигини халқимиз онгига етказиш, таълим муассасаларидан тортиб, барча оилаларда, жамоат ташкилотларида, маҳалла ва кенг жамоатчилик орасида жамиятимиз учун жиддий хавф бўлган бундай иллатларга қарши курашиш керак бўлади. Айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқимаётган, ишламаётган, уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тубдан такомиллаштириш лозим. Биз депутатлар жойларда аҳоли билан ўтказаётган турли тадбирлар давомида буни чуқур таҳлил қилган ҳолда ишларимизни олиб боришимиз даркор.

Бугун ички ишлар тизимида эскича ишлаш қолипидан чиқолмаётган айрим ходимлар ҳам учраб тургани, одамларнинг дарду ташвишини ҳис қилмаслик, юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни олдиндан кўра олмаслик кабилар тизим ишининг боришига салбий таъсир ўтказмоқда. Шунингдек, тезкор ва холис қарор қабул қилиш борасида соҳанинг баъзи ходимларида малака ва тажриба, билим етишмаётгани ҳам кўзланган натижага эришишда салбий таъсир кўрсатаётгани бежиз эмас. Қолаверса, соҳа ҳали-ҳануз эскича ишлаш тизимидан воз кечолмагани ҳам қайсидир маънода ривожланишга тўсиқ бўлиб турибди.

Жорий йилнинг 27 июль куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларнинг бугунги ҳолати, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида энди жиноятчиликни жиловлаш бўйича ишлар “Жиноят ҳақиқати ва адолат” деб номланган бутунлай янгича тизимда ташкил этилиш қайд қилинди. Масъул раҳбарлар жойларга бориб, жиноятларнинг сабабларини ўрганади, муҳокама қилади, такрорланишининг олдини олишга қаратилган аниқ чоралар кўради. Бу назаримда жиноятлар сонининг сезиларли даражада камайишига имкон яратади.

Албатта, бу борада ҳеч қайси давлат идораси, жамоат ташкилоти четда турмаслиги лозим.

 

Абдуғаффор ҚИРҒИЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим,

Яна ўқинг:  Эътибор ва имконият маҳсули

ва спорт масалалари қўмитаси раиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: