Ёш китобхон – зукко китобхон

Яқинда ёшлар ўртасида китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган “Ёш китобхон” республика танлови бўлиб ўтди.

Унда юртимизда истиқомат қилаётган 14 ёшдан 31 ёшгача бўлган болалар ва ёшлар иштирок этди. Улар орасида энг муносиблари зукко китобхон номига сазовор бўлиб, “Президент совғаси” – “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

Танлов турли ёш тоифаси бўйича ўтказилди. Жумладан, беллашувларнинг 20-30 ёшлилар ўртасидаги баҳсларида Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 3-босқич талабаси Шарофат Исмоилова ғолибликни қўлга киритди.

 

Болалигимда дадам Саъдий Шерозийнинг ғазалларини ёд олдирар эди. Шу тариқа қалбим адабиётга боғланган. Назаримда, китобнинг мазаси, таъми бордек. Буни завқи бор одам билади, китобни севгангина илғайди. Китоб ўқиганимда ундаги кутилмаган воқеалар менинг ҳаётимда ҳам бўлишини истардим. Мана, ўша бахтли лаҳзаларни менга ушбу танлов тақдим этди. Бугунги қувончимни сизга сўз билан таърифлаб беролмайман. Келгусида адабиётшунос бўлишни ният қилганман. Ҳазрат Навоий ғазалларини бадиий таҳлил қилиб, ундаги чуқур маъноларни келажак авлодга етказмоқчиман, – дейди Ш. Исмоилова.

 

Болалар ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир. Танловда иштирок этган ёшларнинг дадил ва теран фикрларини кузата туриб, юрт келажаги ишончли қўлларда эканига яна бир бор амин бўлдим. Китоб ёшлардаги билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолмасликларининг олдини олишда муҳим восита ҳамдир. Зеро, танловнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад шу аслида.

 

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Контрафакт – чўнтакка фойда, соғлиққа зарар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: