Yo`g`-e! (2013-34)

Телевизор ва болалар

Канадалик олимларнинг аниқлашича, болаларнинг телевизорни меъёридан ортиқча кўриши, келажакда салбий оқибатларга олиб келади. Агар ёш бола телевизор қаршисида кўп вақтини ўтказса, келажакда сўзлашув заҳираси камаяди, диққатли бўлиш ҳисси пасаяди ва математик қобилияти зарар кўради, дея хабар беради MedDaily.

Икки ёшдан кичик бўлган болаларга икки соатдан ошиқ телевизор кўришни тиббиёт ходимлари қатъийян таъқиқлашади.

Тадқиқот раҳбари, Монреал университети профессори Линда Паганининг сўзига қараганда, телевизор қаршисида ўтказилган ҳар бир ортиқча вақт кейинчалик салбий оқибатларни юзага келтиради. Бу ёшда мия одамлар билан мулоқат қилиш ва оламни таниш каби ҳодисаларни ўрганишга қаратилган бўлади. Телевизор эса болани ижтимоий ҳаётда ҳаракат қилишга ўргатмайди. Шунинг учун келажакда «телебола»ни аутсайдер роли кутмоқда.

Қушқўнмаснинг “қариндош”и

Ўзимизнинг қушқўнмас гулининг акаси борлиги ҳақида эшитганмисиз? Қаранг-а, шунақаси ҳам бўлар экан. Қушлар, айрим ҳайвонлар турли дарахтларга чиқиб юришни хуш кўради. Бироқ Ҳиндистонда ўсадиган бир дарахтга на қуш қўнади, на бир жонзот ўрмалайди. Одамлар ҳам ундан хавфсираб, ўзини эҳтиёт қилади. Сабаби, мазкур дарахт танасига тегилганда, кишини эсанкиратадиган даражада ток уради. Шунингдек, у компас милларига 15-20 метр наридан таъсир кўрсата бошлайди. Дарахт­да ҳосил бўладиган электр кучланиш ҳар доим ҳам бир хил бўлавермайди, куннинг қоқ пешин пайтида унинг кучланиши юқори даражага кўтарилса, ярим тунда нисбатан пасаяди. Ноёб дарахтнинг ана шу хислатлари сабаб, кўпчилик ундан ўзини олиб қочади.

Ювош акула

Маълумки, акулалар гўштхўр ҳайвонлар ҳисобланади. Аммо Англиянинг Бирмингем шаҳридаги ҳайвонот боғида яшовчи Флорансе лақабли акула вегетариан бўлди. Узунлиги 2 метр келадиган улкан акула ўзига ташланган балиқ ва саккизоёқларга қарамай қўйди. У фақат нон ушоғи ва турли ўсимликлардан қилинган салатлар билан озиқланмоқда. Ҳайвонот боғи ходимларининг айтишига қараганда, Флорансе авваллари еб юрган балиқларга парво ҳам қилмай қўйди. Акулалар инсонларга ҳужум қилиши билан ҳам машҳур, Флорансе вегетариан бўлганидан сўнг жуда юввош бўлиб қолди. Қойил шунақаси ҳам бўлар эканда?!

Яна ўқинг:  Ягона ва муқаддас Ватан мадҳи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: