Фойдали ўнта ичимлик

Олимлар томонидан соғлиқ учун фойдали бўлган табиий ичимликлар рўйхати эълон қилинди.

Маълумки, одам организми 82 фоиз суюқликдан иборат. Сув танамизни кислород билан таъминлаб, ҳар кун уларни янгилайди. Ўз ўрнида бу жараён организмда ёғларнинг тўпланиб қолишини олдини олади. Кун давомида биз қанча миқдорда суюқлик ичишимиз эмас, нима ичишимиз муҳимроқдир. Олимларнинг тавсиясига кўра, кунига 2,5 литр сувдан ташқари, тўққизта ичимликни кунлик рационимизга киритишимиз керак. Бу ичимликлар ўзида кўп витамин ва фойдали моддаларни мужассам этган.

Олимлар томонидан тузилган соғлиққа фойдали бўлган ичимликлар рўйхати:

– Райҳонли чой – чарчоқни олади, уйқунгизни мустаҳкамлайди, ҳазмни меъёрига келтиради ва танани хилтлардан тозалайди.

– Кўк чой – таркибида антиоксидант ва фловонидлар бўлиб, юрак томирлари ва суякларни саратон хасталигидан ҳимоя қилади.

– Сояли сут – оминакислоталарга бой бўлиб, организмда холестеринни кўпайиб кетишини олдини олади.

– Сут – таркибида кам миқдорда ёғ бўлган сут кальций, ҳайвон оқсиллари, ҳамда D витаминига бой бўлади.

– Томат шарбати – унда онкологик хасталиклар билан курашадиган ликопен моддаси мавжуд.

– Апелсин шарбати иммунитетни мустаҳкамлаб, чарчоқни олади ва организмнинг тетик бўлишида ёрдам беради.

– Клюква морси – бу ичимлик бунзон кислотасига бой бўлиб, антибиотик каби ҳусусиятга эга.

– Какао ва иссиқ шоколад – организмда бахтлилик гармони бўлмиш – эндорфин моддасини ишлаб чиқаради. Бу кайфиятни кўтаради ҳамда бош оғриғидан холос этади.

– Витграсс шарбати – ушбу ичимлик буғдойдан тайёрланиб, витамин ва минералларга бой, унинг таркибидаги антиоксидантлар организмнинг қариш жараёнини тўхтатади.

Саҳифани интернет материаллари асосида Феруза Ҳайитбоева тайёрлади.

Яна ўқинг:  Ҳунари борнинг бахти бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: