Планшет билан тенглашмоқда
Смарт-соатлар дизайнерларнинг фикрига кўра нафақат вақт, об-ҳаво маълумотларини билишда, балки бошқа янгиликлардан боҳабар бўлишда ҳам қўл келмоқда.
Watch-ME системаси бой функционал ва катта дисплейга эга. Мазкур Watch-ME дисплейи одатий гаджетлардан ўзининг эгилувчанлиги билан фарқ қилади. OLED-дисплейи қурилманинг узунлиги бўйича “тортилган” бўлиб 140х20 мм ўлчамга эгадир. Экранда турли (виджет) хабарлар ва янгиликлар билан танишиш мумкин. Шунингдек, соат орқали СМС жўнатиш ҳамда электрон почта хизматидан фойдаланиш мумкин.
Умуман айтганда, Watch-ME смартфон ҳамда планшет бажарадиган барча функцияларга мослаштирилган.
МЕҲРИБОНУ