Дмитрий Қаюмов халқаро турнир ғолиби
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида якунланган «Malaysian Chess Festival – 2013» халқаро турнирида ҳамюртимиз Дмитрий Қаюмов бош совринни қўлга киритди.
Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ қоидалари асосида швейцарча тизимда 9 турдан иборат бўлган мусобақада тажрибали халқаро гроссмейстеримиз 7,5 очко жамғарди.
Д.Қаюмов турнир давомида индонезиялик Сусанто Будхи, вьетнамлик Тат Тханг Данг, Дук Хаи Луу, малайзиялик Бернард Нег, сингапурлик Пенг Конг Чан, филиппинлик Эфрен Багамасбад ҳамда австралиялик Брайн Жонесни мағлубиятга учратди, сўнгги турда сингапурлик Чо Кви Гиам билан дуранг ўйнади.