Мароқли ҳордиқ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган 255-умумтаълим мактаби қошидаги “Ниҳол” ёзги спорт-соғломлаштириш оромгоҳида 120 нафардан ортиқ бола бўш вақтини мароқли ўтказмоқда. Бу ерда улар турли фан тўгараклари ва спорт машғулотларида шуғулланиб, билим ва кўникмаларини оширмоқда.

Жумладан, “Математикани ўрганамиз” ва , “Ранглар жилоси” тўгаракларида ўқувчиларга ҳисоб амалларининг сир-асрорлари, расм чизиш қоидалари чуқур ўргатилмоқда. “Моҳир қўллар” тўгарагида эса қизларнинг бир-биридан чиройли тиккан кашта, дўппи, уй-рўзғор учун мўлжалланган либосларини кўриб, кўзингиз қувнайди.

– Бу ерда ёшларнинг дам олиши учун барча шароит мавжуд, – дейди мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Нуржаҳон Холова. – Оромгоҳимизнинг ҳар бир куни тизимли шаклда ишлаб чиқилган тадбирлар билан уйғун ўтади. Тўгарак­ларда фаол қатнашаётган болалар турли совғалар, китоблар билан рағбатлантирилади. Асосийси, ёзги таътил давомида уларнинг бўш вақти самарали ўтмоқда.

Шунингдек, бу ерда ўқувчиларни жисмонан чиниқтириш мақсадида футбол, шахмат-шашка ва стол тенниси каби спорт тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Болалар саломатлиги эса шифокорларнинг доимий назоратида.

 

Зебо МУРОДОВА

Яна ўқинг:  Чорраҳадаги болалар бахт томонга кетиши керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: