ЮКСАК МУКОФОТГА САЗОВОР УСТОЗ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Халқаро муҳандислик академиясининг академиги Ғулом Зокировни юртимизда ва МДҲ ҳамда узоқ хорижий мамлакатларда яхши танишади. Яқинда у муҳандислик соҳасидаги самарали изланишлари ва фанни амалиёт билан уйғунликда ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси учун Халқаро муҳандислик академиясининг “Катта олтин медали” билан тақдирланди. Ўзбекистонлик олимга илк бора шундай юксак соврин топширилиши унинг илм йўлидаги изланишлари натижаси, албатта.

“Машина, механизмлар ва автоматик линиялар” соҳаси бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган устоз олим умри давомида янги кашфиётларини ҳаётга тадбиқ этишга уринди. Ҳар бир илмий иш ҳаётда қўлланиши билан қадрли эканлигини чуқур англаган олим-муҳандис ўз илмий натижаларини аввал самолётнинг бошқариш тизимида, кейинчалик роботларни лойиҳалаш корхонасида қўллашга эришди. Янги космик ускуналар барпо этишда Ғ. Зокиров таклиф этган динамик синтез усули қўл келди.

Ғулом Зокиров жаҳонга Десир илмий тахаллуси билан ҳам танилган. У ўқиш ва картиналарини таҳлил этиш билан шуғулланувчи Десир тизимини яратиб, муаллифлик гувоҳномасини олди. Мазкур тизим китоб ёки картина кўриниши билан бир қаторда суҳбатлаша олади ва ўзидан мусиқий ёки табиий товушларни чиқара билади. Бундай усул асосида инсонда нафақат кўриш, балки, эшитиш қобилияти ҳам ривожланади. Шунингдек, инсоннинг таҳлилий ҳамда мантиқий фикрлаш қобилиятлари ҳам ишга тушади.

Халқаро муҳандислик академияси совриндори деб топилган биринчи ўзбек олимининг ушбу шарафли унвони мамлакатимиз ёш олимлари кўнглида ифтихор туйғусини уйғотади.

Гулчеҳра МУҲАММАДЖОН

Яна ўқинг:  Ozod yurt

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: