Кулгу-шифо (2013-33)
Судя:
– Нега овчилар жамияти аъзоси бўлмай туриб қуённи ўлдирдингиз?
Айбланувчи:
– Нега қуён менинг оилам аъзоси бўлмай туриб даламдаги карамни ейди?
* * *
Ошна айт-чи, сенингча аҳмоқ одам ким?
– Аҳмоқ шундай одамки, у гапиради, лекин бошқа одам уни тушунмайди. Тушундингми?
– Йўқ, умуман тушунмадим.
* * *
Концертда ўтирган бир киши ёнидаги одамдан сўради:
– Нега қўшиқчи қўшиқ айтиб у ёқдан-бу ёққа чайқалаверади?
– Қимирлаб турган нишонни уриш қийин бўлади.
* * *
Уйга меҳмон келганда меҳмонлар билан ўтирган ўғилчасини ойиси койиб, деди:
– Алижон, нима тилинг йўқми, дастурхоннинг ўртасига қўлингни чўзяпсан?
– Тилим бор, фақат дастурхонинг ўртасига етмайди-да!