Пул бирликларининг «гўзаллик танлови»

Швейцария молиячилари Украина гривнасини энг чиройли пул бирлиги деб тан олишди. Халқаро молия банкининг эстетика бўйича комиссия йиллик йиғилиши якунида шундай қарорга келинди.

Гривна ушбу унвонга иккинчи маротаба лойиқ топилиши. 2008 йилда ҳам Халқаро молия банки Украина гривнасини энг чиройли деб тан олган эди, қолаверса, у қадимий пул бирликларидан бири. Швейцариялик молиячилар фикрича, энг чиройли пул бирликлари бешталигига қуйидагилар киради: Украина гривнаси, Австралия доллари, Евро, Болгария леви ва Америка доллари.

Маълумот учун айтиш керакки, гривна Қадимги Рус давлатининг асосий пул бирлиги бўлган. «Рубль» атамаси эса Новгородда ХIII асрда юзага келган. Бора-бора рубль гривнани сиқиб чиқарган. 1918 йил Украина халқ республикаси вақтида гривна иккинчи марта муомалага киритилди. 1996 йил сентябрь ойида гривна учинчи марта доимий пул бирлиги сифатида қабул қилинди.

Украина гривнаси эскизини ўзининг бир қатор иллюстрациялари билан шуҳрат топган рассом Василий Лопат яратган.

Яна ўқинг:  Оила-маҳалла-таълим муассасаси: муваффақиятли ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: