Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Йўллар

15.03.2017
41 марта ўқилди
Йўллар

Йўлларни инсон умрига қиёслашади. Ҳар бир одамнинг ўз умр йўли бўлади. Кимларникидир узун, кимларникидир қисқа, баъзиларники равон, айримларники эса, паст-баландликлардан иборат… Шундай йўллар ҳам бор-ки, юришга улгурмасингиздан адоғига етади… Дунёга келган жамики одам фарзанди бир йўловчи сифатида умр кечиради. Бу йўлларда нималарга ва кимларга дуч келишингизни билмайсиз-у, олдинга қараб юраверасиз, юраверасиз… Юрар экансиз, йўлингизда турли-туман тўсиқлар ҳам учарйди, гўё қаттиқ шамолдан сўнг дарахт ағанаган мисоли… Сиз эса, кучингиз етганича тўсиқларни олмоққа интиласиз ва йўлингизда давом этасиз. Кимларгадир ёрдам қўлини чўзасиз, кимлардир эса, сизга кўмак бермоққа шай. Баъзилари сизни йўлнинг ярмидаёқ ташлаб кетади. Бундан оғринсангиз ҳам, дилингиз тилка-пора бўлиб, юришга мадорингиз етмаса-да, давом этишга мажбурсиз…

Мен ҳам умр йўлида кетмоқдаман. Йўлимда дуч келган кўнгилсизликларга эътиборсиз ўтиб кетмоқчи бўламан-у, аммо уддасидан чиқа олмайман. Не қилайки, юрагим бунга йўл қўймайди. Ноҳақликни кўриб бир оғринса, иккиюзламачиликларга минг бора инграйди… Шундай ҳолатларда ҳамроҳларингизни ташлаб, ортга бурилиб кетмоқ истайсиз… аммо, бу имконсиздир. Чунки, бу йўлда фақат ва фақат олдга йўл бор. Олдинга қараб юраверасиз, юраверасиз… Турли-туман кимсаларга дуч келасиз… Ҳар бир инсон бошқа-бошқа сўқмоқлардан юрса-да, Жалолиддин Румий айтганларидек: “Йўллар ҳар-хил, одамлар бошқа, мақсадлар ўзга… Бироқ, борар манзил бир – АЛЛОҲ ҳузури”…

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252722
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241239
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251583
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251325