“Чак – чак”

Барчамиз севиб истеъмол қиладиган бу пишириқ айниқса, Ҳайит байрамларида дастурхонинг асосий безаги ҳисобланади.

Зарур масаллиқлар: хамирига з пиёла ун, 8 та тухум, бир чимдим туз, ярим чой қошиқ истеъмол содаси. Қиёмига: 1 пиёла асал, ярим пиёла шакар, 4 ош қошиқ сув.

Тайёрланиши: аввало идишга тухум, туз ва истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштирилади. Кейин ушбу аралашмага ун солиб юмшоқ хамир қорилади ва 15 дақиқага тиндирилади. Сўнгра хамир ёйилиб, ундан 5-6 смли тасмалар кесиб олинади ҳамда энига 1 см қилиб кесиб чиқилади. Кесилган хамирларни ёғда қизартириб пишириб олинади.

“Чак-чак”нинг қиёмини тайёрлаш учун сирли идишга асал, шакар ва устидан сув солиб, паст оловда қиём тайёрланади. Сўнг қиёмни пишириқ устига солиб, яхшилаб аралаштирилади ва пишириқ усти зич қилиб босилади. Тайёр “чак-чак” 2-3 соатга музлаткичга солиб қўйилади. Таъбга кўра пишириқнинг атрофини ёнғоқ ва майиз билан безатишингиз мумкин.

 

МОҲИМ

Яна ўқинг:  Асалли торт

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: