Соғлик учун фойдали ва ишқорга бой маҳсулотлар

Ер юзидаги ишқорли маҳсулотлар ичидан энг оддий ва топиш қулайроқ бўлганлари ҳақида сизга қисқача маълумот берамиз. Улар инсонни саратон ва семириш, юрак хасталигидан ҳимоя қилади. Одам организми асли ишқордан иборат. Меъдада биокимёвий жараён сабабли овқатни парчалаш учун ишқорий муҳит кислотали муҳитга айланади. Бу эса танамиздаги асосий зиддиятли ҳолатдир.

Вужудимиз аввалдан ишқорга мойил ва у шу зайлда қолиши даркор. Лекин қайта ишланган ва нотабиий маҳсулотларни истеъмол қилиш туфайли танамизда рН миқдори ортади. Бу эса иммун тизимининг ўзгаришига олиб келиб, турли касаллликларни келтириб чиқаради. Яъни ортиқча вазн, юрак касаллиги ва саратон каби дардларни. Ишқорий маҳсулотлар организм учун фойдали ҳисобланади.

 

Швейцария мангольди

Ушбу ўсимлик (барги исмалоққа ўхшаш ўсимлик) курраи заминдаги энг ишқорга бой озуқа саналади. Мангольд танангизни радиация, бактериялар ва вируслардан ҳимоялайди.

 

Гречиха ёрмаси

Буғдой унидан воз кечиб, гречихага ўрганиш вақти келди. Бу маҳсулот оқсилга тўйинган бўлиб, витамин ҳамда темир моддаларига ҳам бой. Кўпчиликнинг организмига қувват улашувчи, юракка дармон, қандли диабетнинг олдини олишда ҳам ижобий самарага эга.

 

Банан

Ушбу меванинг таркибида бир қанча зарур моддалар мавжуд. Масалан, В витаминлари гуруҳи, марганець, магний ва калий. Банан қондаги қанд миқдорини мувозанатда сақлайди ва ҳазм қилиш тизимини яхшилайди. Яна бу тропик мева юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, у моддалар алмашинувини яхшилайди.

 

Сабзи

Сабзи аслида бета-каротинларга бой. Бета-каротин пигментлар гуруҳи ҳисобланиб, у кўриш қобилиятини яхшилайди. Таркибида бириктирувчи тўқима ҳамда А, В8, С, К витаминлари, калий ҳамда темир моддалари борлиги билан ҳам ҳаммага манзур. У фикрлаш қобилиятингизни кучайтириб организмдаги саратонга сабаб бўлувчи зарарли эркин радикалларнинг салбий таъсирини йўқотади.

 

Резавор мевалар

Улар антиоксидантлар, бириктирувчи тўқимага эга бўлиб, хотирангизни мустаҳкамлайди. Ёшга оид ўзгаришларни баратарф этади. Моддалар алмашинувини яхшилайди. Саратон хавфининг олдини олади ва сурункали касалликларни бартараф этади. Бу каби меваларга малина (хўжағат), смородина (қорағат), маймунжон, чаканда (облепиха) киради.

 

Брокколи карами

Бу карамда В6 витамини жуда мўл. Шунингдек, унинг таркибида С, Е, К каби витаминлари ҳам бор. Ушбу дармондори организмда холестерин миқдорини камайтириб, кучли антиоксидант сифатида таъсир этиб, суяк тизими ҳамда юрак учун кони фойдадир.

Яна ўқинг:  Бухорода илк марта сайёҳлар учун электромобиллар хизмати йўлга қўйилди

 

Узум

Узум уруғи доналарида антиоксидантлар, полифеноллар жуда кўп. Маълумки, узум, ўпка, меъда ости бези, қизилўнгач, бачадон саратони, йўғон ичак ва простата бези ракининг олдини олади. Шунингдек, гипертония, хафақон ва беҳаловатлиликни бартараф этиш хусусиятига эгадир. Аммо, қандли диабетда узум истеъмол қилиш мумкин эмас.

 

Рангли карам

Бир порция ушбу карамда 77 фоиз С витамини бўлиши мумкин. К витаминига тўйингани, тиамин, рибофлавин, магний, калий ва марганецларга бойлиги ҳақида айтмаса ҳам бўлади. Унинг яллиғланишга қарши курашувчи ҳамда юракка қувват берувчи жиҳатлари мавжуд.

 

Лимон

Бу цитрус мева таркибида энг фойдали витаминлар яъни, С, А, В6, Е дармондорилари мавжуд бўлиб, рибофлавин, рух, кальций, калий ва цинк ҳам бундан мустасно эмас. Лимон шарбати буйракдаги тошни кетказишда кўмакчи. У мияга қон қуйилишининг олдини олади. Қорин дам бўлишини бартараф этади ва қон босимини тушириши ва саратонга қарши курашувчи хусусиятга эга.

 

Исмалоқ

Бу маҳсулотда оз миқдорда холестерин ва ёғлар учрайди. Шунингдек, унинг таркибида рух, ниацин, темир, магний, кальций, калий, А витамини, В6, С, Е ҳамда К дармондориси бўлиб, антиоксидантларга ҳам бой. Саратонни келтириб чиқарувчи эркин радикалларни зарарсизлантиради. Мия фаолиятига ижобий таъсир этиб, хотирани яхшилайди. Юрак фаолиятига фойдалидир.

 

Васила ПЎЛАТОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: