Мутолаа – энг яхши ҳордиқ

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш Концепцияси”ни амалиётга жорий этди.

Унга кўра, умумтаълим мактаблари қошида кундузги оромгоҳлар, соғломлаштириш майдончалари ташкил этилиб, ижодий ва спорт тўгараклари ўтказилади. Ўқувчилар таътил вақтларида китоб мутолаа қилишлари учун республикадаги барча 9628 та мактаб кутубхонаси ва 211 та Ахборот-ресурс марказлари тўлиқ фаолият кўрсатади.

Жорий йилда 206 та стационар оромгоҳларда 153 минг 189 нафар, 978 та кундузги оромгоҳларда 148 минг 400 нафар болалар ва “Ёз – 2018” Концепцияси доирасида ташкил этиладиган маданий-маърифий ва спорт тадбирларига қарийб 3,2 миллион нафар бола қамраб олинади.

Яна ўқинг:  Оилавий ажримлар: “рақам”ларнинг изидан қувиш эмас, аниқ ишларни амалга ошириш лозим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: