Мардона қўшиқ

(Ривоят)

Бир аёл узоқ вақт фарзанд кутибди. Йиллар ўтиб, нияти ушалибди. Боласини ер-у кўкка ишонмабди. Тонгдан шомгача алла айтибди. Орзу-ўйларини, армонлари ушалганини хиргойисига қўшибди. Дунёнинг қай тарафига боқса, фарзандини кўрибди. Атрофдаги воқеа-ҳодисаларни унутибди. Шундай кунларнинг бирида мамлакатга душманлар ҳужум қилибди. Уйларга ўт қўйилиб, кишилар асир олинибди. Бироқ… аёл алла айтаётган уй остонасига ҳеч ким яқинлаша олмабди. Шунда босқинчиларнинг бошлиғи ғазабланибди.

– Нима гап? – дебди. – Бу муаммони ўзим ҳал қиламан, – дея хонадон эшигига қадам қўйибди. Шунда қулоғига ҳеч қачон эшитмаган оҳанг чалинибди. Баданлари жимирлаб кетибди. Овоз келаётган томон яқинлашибди. Туйнукдан разм солибди. Қараса, аёл боласига термулганча бешик тебратиб хиргойи қилармиш. Душман аёлнинг тилини ҳам, нима деяётганини ҳам тушунмабди. Бу ҳолатга бир муддат маҳлиё бўлибди-ю, ҳовлига чиқибди.

– Бу даргоҳга ҳеч ким яқинлашмасин, – дея навкарларини олиб, ортига қайтибди.

Аёл алла айтишда давом этибди.

 

Гулчеҳра ШОМАЛИКОВА,

Паркент тумани

Яна ўқинг:  “Бобурнома” – дурдона асар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: