Бахтли болалик маскани

Махсус жиҳозланган майдончада мириқиб ўйнаётган, қўшиқ куйлаётган, шеър айтаётган кичкинтойларни кўриб кимнинг ҳам завқи келмайди, дейсиз. Болажонларнинг дам олиши, овқатланиши, турли ривожлантирувчи машқлар билан шуғулланишга қулай бўлган кенг, ёруғ ва шинам хоналарни айтмайсизми?

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Шодлик” номли 10-мактабгача таълим муассасамизда келажак эгаларининг баркамол шахс бўлиб камол топиши йўлида барча шароитлар муҳайё этилган. Тажрибали тарбиячилар техник воситалардан кенг фойдаланиб, машғулотларни қизиқарли тарзда ўтмоқда.

Масканда мусиқа, бадиий гимнастика, инглиз тили, шахмат-шашка каби қатор тўгараклар фаолият юритаяпти. 2017–2018 ўқув йилида вилоятда ўтказилган шахмат-шашка мусобақасида тарбияланувчиларимиз фахрли 2-ўринни қўлга киритган бўлса, бадиий гимнастика ва миллий кураш бўйича ҳам совринли ўринларни эгаллади.

Болажонларни ақлий ва ижодий мустақил фикрлашга ўргатиш ҳамда мактаб таълимига тайёрлашда бор имкониятимизни ишга солмоқдамиз. Муассасамизда ота-оналар саъй-ҳаракати билан кутубхона ташкил этилган бўлиб, тарбиячилар билан ҳамкорликда болаларнинг китобга бўлган қизиқишини уйғотишга ҳаракат қиляпмиз. 900 дан зиёд турли номдаги адабиёт ва ўқув қўлланмалари болажонлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Бахтли болалик масканида 240 нафар кичкинтойнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом, баркамол бўлиб вояга етишида 18 нафар малакали педагог ва тарбиячилари меҳнат қилмоқда. Айниқса, “Шуҳрат” медали соҳибаси Тожихол Холова, Азиза Амирова, Гулнисо Эргашева ва МТМ хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбаҳор Абдусаломова каби жонкуяр ходимлар шулар жумласидан. Уларнинг меҳри ва эътиборидан жажжилар кўнгли шод.

 

Жамила АБУЛҚОСИМОВА,

МТМ мудираси

Яна ўқинг:  Танлов якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: