Замонавий тиббиёт маскани: юксак ғамхўрлик самараси

Жамиятимизда инсон, унинг қадр-қиммати ҳуқуқи ва эркинликлари олий қадрият саналади. Унинг шахсий дахлсизлиги Бош Қомусимиз ва бир қанча қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Ҳар бир шахс бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир. Республикамизда жойлашган барча тиббий муассасаларда бунинг учун шарт-шароитлар яратилган. Замонавий тиббий жиҳозлар, диагностик лабораториялар ва асосийси малакали шифокорлар, ҳамширалар инсон саломатлиги учун хизмат қилмоқда. Жумладан, Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникасида меҳнат қилаётган малакали шифокор ва ҳамшираларнинг хизматидан бугун барча юртдошларимиз мамнун бўлмоқда.

Клиниканинг болалар ўпка касалликлари бўлимига кириб борар экансиз йўлаклар тоза ва ёруғ, хоналар шинам, озода. Ошхонага кирсангиз тоза дастурхон, керакли идиш-товоқлар тартиб билан қўйилган. Ширинсўз ошпаз аёлнинг ёқимли иштаҳа тилаб беморларга нонушта тарқатаётганига гувоҳ бўласиз. Ўтказилаётган барча хизмат турлари ва дори-дармонлар бепул. Ҳафтанинг душанба кунлари шифокорлар бемор болаларнинг оналари билан суҳбат олиб борадилар. Унда она сутининг озуқавий аҳамияти, бола учун фойдали томонлари, қўшимча овқат турлари, уни қачон ва қай тартибда бериб бориш кераклигини, боланинг овқат рациони турли хилдаги витамин ва минералларга тўйинган маҳсулотлардан ташкил топиши гўдакларда учрайдиган инфекцион ва ноинфекцион касалликлар, уларнинг олдини олиш чоралари, эмлаш ва унинг афзалликлари, ҳамда болаларни чиниқтириш каби мавзуларда тушунтириш ишлари олиб борилади.

– Бугунги кунда шифохонамизга республикамизнинг турли вилоятларидан беморлар шифо излаб келишади. Фарзандининг саломатлиги тикланиб бораётганидан мамнун оналарнинг юзидаги табассумни кўриб, шифокор бўлганимдан фахрланаман. Соғлом авлодни дунёга келтириш ва уларни тарбиялаш йўлида ёш ва бўлажак оналар энг аввало ўз саломатлигини мустаҳкамлаб бориши лозим. Биринчи навбатда аёлларнинг ўзлари соғлом бўлишлари керак. Чунки, соғлом онадан соғлом бола дунёга келади. Фарзанд туғилганидан кейин соғлом ўсиши учун она сутининг аҳамияти жуда муҳим. Болаларни тўғри овқатлантириш, тўғри парваришлаш, турли касалликларнинг олдини олади. Бир ёшдан кейин ёшига мос ҳолда овқатлантириш, керакли миқдорда оқсил, ёғ, углеводларни болаларнинг овқат рационига киритиш уларни соғлом ўсишларига ёрдам беради. Мактаб ёшигача бўлган болаларни турли тўгаракларга қатнашиши уларнинг дунёқарашини кенгайтиради. Ота-оналар бунинг учун вақт топишлари лозим – дейди бўлим мудири, олий тоифали шифокор Гулноз Йўлдошева.

Яна ўқинг:  Муқаддас қўрғон

Дарҳақиқат, тиббиёт масканларидаги яратилган замонавий шарт-шароитлар боис, беморлар ўз дардига даво топишмоқда. Шу сабаб, қўли енгил, ўз касбининг фидойиси бўлган шифокорлар шаънига айтилаётган миннатдорлик сўзларининг адоғи йўқ.

Умида Турсунбоева,

Баровский номидаги тиббиёт

коллежи ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: