Гилосли пирог
Зарур масаллиқлар: 3 стакан гилос, 1 стакан ун, 150 гр. шакар, 3 дона тухум, 1 стакан сут, 50 гр. сариёғ, 1 чой қошиқ истеъмол содаси, туз.
Тайёрланиши: дастлаб гилос данагидан ажратиб олинади. Идишга тухум солиниб, миксерда яхшилаб аралаштирилади. Унинг устига сут, шакар, истеъмол содаси, туз ва ун солиб, бир хил қаймоқсимон қоришма ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Газ печининг патниси ёғланиб, гилос мевалари териб чиқилади ва устидан масаллиқ солинади. Сўнг 180 даража иссиқликда 25-30 дақиқа давомида пиширилади. Тайёр пирог устига шакар кукуни сепилади.
МОҲИМ