Мушкулингизни осон қилувчи 9 маслаҳат

  1. Қозондаги суюқлик тошиб кетмаслиги учун, идиш тепасига ёғоч қошиқ қўйинг.
  2. Агар сиз банка қопқоғини очишга қийналсангиз, уни бироз муддатга иссиқ сувга солиб қўйинг. Шунда у осонлик билан очилади.
  3. Тирноққа лак суришдан аввал уни 15 дақиқага музлатгичка қўйиб қўйинг. Шунда у пуфакчаларсиз текис сурилади ва тезда қотади.
  4. Агар кичик буюмларингизни, масалан кичик зиракни йўқотиб қўйган бўлсангиз чангютгич трубасини капрон билан беркитиб излашингиз мумкин.
  5. Бу орқали кичик буюмни чангютгич “ютиб” олишига тўсқинлик қилган ва тез фурсатда излаганингизни топишга эришасиз.
  6. Смартфонингиздаги мусиқа янада кучлироқ жаранг сочишини истайсизми? Уни бўш стакан ичига жойланг. Бу овозни кучайтиради.
  7. Кўйлакдаги тугманинг йўқолишини олдини олмоқчимисиз? Унда қадалган тугма остига  рангсиз лак суриб қўйинг.
  8. Агар оғзингизда нохуш ҳид келаётган бўлса-ю, ёнингизда тиш пастаси мавжуд бўлмаса, олма сизга яқиндан кўмак бера олади.
  9. Янги харид қилинган туфли оёғингизни сиқаётган бўлса, оёқ кийим ичига намланган газетани жойланг ва бу орқали унинг кенгайишига эришасиз. Оқ кийимидан сув ўтиши кўплаб ноқулайликларга сабаб бўлади. Уни зудлик билан қурутиб олишни истасангиз фендан фойдаланишингиз мумкин.

 

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Торч ҳақида нима биламиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: