Электробиллар учун махсус йўл

Швецияда электробиллар ҳаракатланиши вақтида қувват олиши мумкин бўлган “электрлаштирилган йўл”нинг биринчи қисми фойдаланишга топширилди.

Бу йўл “Stockholm Arlanda” аэропорти билан юкларни саралаш ва сақлаш марказини боғлайди. Унинг узунлиги атиги 2 км. бўлса-да, ушбу технологиянинг қўлланилиши энергетика ва экологияга оид Швеция стратегик режасининг муҳим қисми ҳисобланади. Яъни, 2030 йилгача қазилма ёнилғига қарамликдан қутилиш натижасида транспорт воситаларидан чиқадиган чиқиндилар миқдорини 70 фоизгача камайтириш мумкин бўлади.

Йўлга ўрнатилган тизим йўл қопламаси остига ётқизилган рельсдан автомобилга эгилувчан қўл-пантограф ёрдамида қувватни узатади. “Road Arlanda” компанияси раҳбари Ганс Саллнинг айтишича, йўлнинг юза қисмида ҳеч қандай электр потенциали сезилмайди. Электр токи 5-6 сантиметрли йўл қопламаси тагидаги рельсдан ўтади. Агар йўл шўр сув остида қолса ҳам унинг юзасида электр токи 1 вольтдан ошмайди. Бугунги кунда 1 км. бундай электрлаштирилган йўл учун 1 миллион евро сарфланмоқда.

 

Наргиза ПЎЛАТОВА,

Косонсой туманидаги 32-умумтаълим мактаби ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Фарзандингизни МТМга жойлаштирмоқчимисиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: