Фарзанд саломатлиги – эл бахти
Юртимизда она ва бола саломатлиги йўлида қатор хайрли ишлар қилинмоқда. Бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан амалга оширилаётган эзгу ишларни таъриф этиш ўринли. Жумладан, фонднинг Навоий вилоят филиали томонидан бу борада бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Жумладан, бемор болаларни соғломлаштириш бўйича Германиянинг “Фриденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти билан доимий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилганини таъкидлаш жоиз. Жорий йил ушбу ташкилот билан ҳамкорлик доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 4 нафар бемор бола – Нурбек Шодиев, Замира Бухарбоева, Зуҳриддин Раззоқов ҳамда Севинч Сахадиновалар Германия давлатига оператив даволаниш учун жўнаб кетди. “Фриденздорф Интернейшнл” мутахассислари шу йилнинг апрель ойида республикамизга ташриф буюриб, биргина вилоятимизнинг ўзида 30 нафар бемор болани тиббий кўрикдан ўтказди. Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бугунга қадар вилоятимиздан 20 дан ортиқ бемор бола ушбу хайрия акциялари давомида тўлиқ соғломлаштирилди.
Марҳабо ЮЛДАШЕВА,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди
Навоий вилоят ҳудудий филиали директори