Адлия вазирлиги ишга таклиф қилади. Ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача!

ЭЪЛОН!
Адлия вазирлиги вазирлик марказий аппаратидаги бўш иш ўринларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
— олий юридик маълумот;
— давлат тилини яхши билиш (рус ёки бошқа тилларни билиш устунлик беради);
— юклатилган вазифаларни бажара олиш, қонун ҳужжатларини амалиётга тўғри қўлланишини таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиш;
— ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш.

Вазифалари:
— қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
— ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
— юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва қонуний ҳал этиш;
— давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ишлари ҳолатини мониторинг қилиш ва ушбу ташкилотлар юридик хизмати фаолиятини методик таъминлаш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
— янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини аҳолига ва ижрочиларга тушунтириш;
— ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
— статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.
— статистик маълумотларни таҳлил қилиш ва натижаси бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ойлик иш ҳақи, ижтимоий ҳимоялашга қаратилган қуйидаги чоралар ва тўловлар таъминланади:

— ойлик иш ҳақи – 4 млн. сўмдан 8 млн. сўмгача (мукофот пули ва моддий ёрдамлардан ташқари). Кейинчалик ушбу ойлик иш ҳақига мартаба даражалари учун ва кўп йиллик хизмати қўшимчалар бериб борилади;
— 6 та байрам ва 4 та чорак якунлари бўйича ойлик иш ҳақи фонди миқдорида мукофот пуллари;
— қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун йилда бир маротаба моддий ёрдам (энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида);
— уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун беш йилдан кўп бўлмаган муддатга ва энг кам иш ҳақининг минг баробаридан ошмаган миқдорда фоизсиз қарз ажратиш.
Бундан ташқари:
— адлия органлари ходимларига бериладиган махсус унвон – мартаба даражалари берилади;
— илғор хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида чет элларга хизмат сафарлари ва стажировкаларга юборилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2018 йил 1 май кунига қадар ўз шахсий варақасини kadr@minjust.gov.uz электрон почтасига тақдим этишлари лозим. Юборилаёган маълумотномада номзоднинг яшаш манзили ва телефон рақамлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам экс эттирилиши керак.

Манба: Адлия вазирлигининг
«Ҳуқуқий ахборот» тел.тармоғи

Яна ўқинг:  Эътирофга муносиблар тақдирланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: