Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида иммунология институти филиаллари очилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида Фанлар академияси Иммунология институтининг филиалларини очиш вазифасини қўйди. Давлат раҳбари илм-фан намояндалари билан ўтказган учрашувда мутасадди раҳбарларга шундай вазифа берди.

Иммунология илмий маркази директори Тамара Орипова илм-фан намояндалари йиғилишида сўзга чиқиб, иммунология мавзусига мурожаат қилди ва қандли диабет касаллигининг “ёшараётгани”га алоҳида эътибор қаратди:

– Иммунология – энг илғор салоҳиятли йўналишлардан бири ҳисобланади. Сўнгги беш йилда тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти берилган кишилар асосан иммунолог ва генетик олимлардир. Институтимиз Марказий Осиёда ягона ҳисобланади ва биз 30 йилдан ортиқ вақт давомида турли касалликларда иммун танқислиги муаммолари билан шуғулланяпмиз. Институтимиз ходимлари Япония, Англия, Ирландия, Исландия, Франциядаги етакчи иммунология марказларида таълим олиб қайтишган.

Яна ўқинг:  Малакали шифокорлар юртимизга қайтиши мумкин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: